2016-2017 аннотациялар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ  ҚИШЛОҚ  ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИ

 

Мутахасислиги: 5А450401- «Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш, уларнинг ишончлилиги ва хавфсизлиги»

      Кафедра: ГТИ ва МК                        Илмий раҳбар: т.ф.н., доц. А.А. Янгиев

        Ўқув йили 2016-2017                     Магистратура талабаси: М.Шаропов

 

МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯСИ АННОТАЦИЯСИ

Илмий ишнинг долзарблиги: Ўзбекистон Республикасида ҳозирги вақтда 55 та сув омбори мавжуд. Бу сув омборларининг аксарият қисмида иншоотларнинг ишлашида камчиликлар кузатилмоқда, айниқса лойқа чўкиндиларининг чўкиши кузатилмоқда ва бунинг натижасида сув омбори фойдали хажмининг камайишига сабаб бўлмоқда. Сув омборларидаги иншоотларнинг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлаш, чўккан лойқа ётқизиқларини  тозалаш ва сув омбори фойдали хажмини тиклаш энг муҳим масалалардан бўлиб, бу бўйича илмий изланишлар олиб бориш талаб этилади.

Тадқиқот мақсади ва вазифалари: Каттақўрғон сув омборидаги иншоотларнинг техник холати ва улардаги камчиликларни ўрганиб чиқиш, уларнинг ишончли ишлаши учун сув омборидан фойдаланишни такомиллаштириш, Каттақўрғон сув омборидаги сув ўтказиш иншоотларининг ишлаш шароитлари, камчиликларини, лойқа чўкишларини дала шароитида тадқиқот қилиб, уларнинг хавфсиз ва ишончли ишлаши бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш долзарб масаладир.

Тадқиқотлар объекти ва предмети: Самарқанд вилояти Қаттақўрғон туманида жойлашган Каттақўрғон сув омбори. Сув омборидаги тўғон, сув чиқазгич, сув келтирувчи ва сув олиб кетувчи каналлар.

Тадқиқотларни олиб бориш усуллари: Сув омборида дала тадқиқотлари натижасида иншоотлардаги камчиликлар визуал равишда кузатилади, чўккан лойқалар хажми мавжуд хисоботлардан олинади.

Иш тузилиши ва таркиби: диссертация иши кириш, 3 бобдан иборат асосий қисм, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйҳати ва иловалардан ташкил топган.

Иш натижалари самарадорлиги: Сув омборидаги иншоотларнинг камчиликларини тузатиш бўйича тавсиялар орқали уларнинг ишончли ва хавфсиз ишлаши таъминланади.

Хулоса ва таклифлар: Дала кузатувлари натижасида Каттақўрғон сув омборидаги иншоотлардан фойдаланишдаги камчиликлар, сув омборида йиғилган лойқа чўкиндилар хажми бўйича маълумотлар ўрганилди. Маълумотларни тахлил қилиб иншоотларнинг ишончли ва хавфсиз ишлаши, лойқа чўкиндилардан тозалаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

                                         Илмий раҳбар                      ­­­­               ____________________________

                                                                                                                        (имзо)

                                         Магистратура талабаси                   ______________________________

                                                                                                                              (имзо)